Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия НАТО машғулотлари сабабли Қора денгиз флотининг барча кемаларини денгизга чиқарди – Украина разведкаси
Украина мудофаа вазирлиги разведкасида таъкидланишича, Россия Қора денгизда Украина ва НАТОнинг қўшма машғулотлари Sea Breeze-2021 ўтаётгани сабабли бутун Қора денгиз флоти кемаларини денгизга чиқарди.
«Россия машғулотлар ортидан кузатиш учун денгизга деярли бутун кемалар таркибини чиқарди. Тажовузкор давлат ҳарбий куч қўллаган ҳолда ўз манфаатларини ҳимоялашга тайёрлигини кўрсатишга уринмоқда. Бироқ Россияга Қора денгизда куч ва воситалар яққол етишмаяпти», деб айтган Украина разведкаси вакили Вадим Скибицкий.
У Россиянинг бу хатти-ҳаракатларини унинг Қора денгиз шимолида устунликни йўқотишдан қўрқаётгани билан тушунтирган.
Скибицкийнинг таъкидлашича, Россия денгизда қўллашга тайёр бўлган кучни машғулотларда иштирок этаётган давлатлар салоҳиятига тенглаштириб бўлмайди.
Унинг айтишича, Россия халқаро ҳамжамият Украинага кўрсатаётган қўллаб-қувватловдан қўрқади.
Ҳозирда Қора денгизда НАТОнинг Sea Breeze-2021 машғулотлари бўлиб ўтмоқда. Бу билан параллел равишда Россия ҳам Қора денгизда ўз машғулотларини ўтказмоқда.
Россия ташқи ишлар вазирлигида таъкидланишича, АҚШ ва унинг НАТО бўйича иттифоқдошлари Қора денгизни қарама-қаршилик майдонига айлантиришга интилмоқда, Sea Breeze машғулотлари эса Россияга қарши қаратилган.
Мавзуга оид
14:05 / 16.05.2025
Bloomberg: АҚШ Россия-НАТО кенгашини қайта тиклашни таклиф қилди
20:12 / 14.05.2025
АҚШ Зеленскийнинг НАТО саммитига таклиф этилишига қарши — ANSA
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025