Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
5 июлдан 24та корпоратив буюртмачи давлат харидлари тўғрисидаги ахборотни махсус порталда жойлаштиради
“Давлат харидлари шаффофлигини таъминлаш ва самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Ҳужжатга кўра, 2021 йил 5 июлдан тегишли (24та) корпоратив буюртмачилар:
- давлат харидларини амалга оширишда харид қилиш тартиб-таомилларини ўтказиш тўғрисидаги эълонлар ва давлат харидлари натижалари тўғрисидаги ахборотни махсус ахборот портали ҳамда ОАВда жойлаштиради;
- товарлар (ишлар, хизматлар) қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 минг баравари миқдоридан ошган ҳолларда, харидга доир техник топшириқлар ва тендер ҳужжатларини комплекс экспертизадан ўтказиш учун Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги “Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази” давлат унитар корхонасига киритади.
Мазкур корпоратив буюртмачилар учун индивидуал тарзда президент ва ҳукумат қарорларига мувофиқ белгиланган давлат харидларини тўғридан тўғри ёки тендер савдоларини ўтказмасдан амалга оширишнинг мавжуд тартиблари бекор қилинади.

Қарорга кўра:
- етказиб берувчиларнинг дастлабки малака танловини ўтказиш бўйича идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади;
- омбор ва транспорт логистикасини бошқариш тизимидаги жараёнларни автоматлаштириш орқали “E-ombor” товар-моддий ресурслар ҳаракатини ҳисобга олиш электрон тизими жорий этилади.
Шунингдек, давлат харидлари очиқ ва шаффоф амалга оширилишини таъминлаш бўйича республика комиссияси тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025