Жаҳон | 17:37 / 03.07.2021
7587
1 дақиқада ўқилади

Беларусь Украина билан чегарани қўриқлашни кучайтирди

Жума куни Беларусь президенти Александр Лукашенко чегара қўшинларига Украина билан чегарани тўлиқ ёпишни буюрганини маълум қилганди.

Беларусь чегарачилари Украина билан чегарани кучайтирилган тартибда қўриқламоқда, деб маълум қилди Беларусь давлат чегара қўмитаси вакили Антон Бичковский.

"Беларусь Республикасининг Украина билан давлат чегарасини қўриқлаш кучайтирилган чегара хизмати ва чегара назорати тартибида амалга оширилмоқда. Украина йўналишида чегара нарядлари сони оширилди", - деди Бичковский.

Унинг сўзларига кўра, юзага келган вазиятни ҳисобга олиб, чегаранинг айрим участкаларида фуқароларнинг чегарадан ўтишлари устидан назорат кучайтирилган.

"Назорат пунктлари орқали чегарани кесиб ўтаётган шахсларни расмийлаштириш мавжуд чекловлар ва қўшимча хавфсизлик чоралари асосида амалга оширилмоқда", - деди Бичковский.

Жума куни Беларусь президенти Александр Лукашенко чегара қўшинларига Украина билан чегарани тўлиқ ёпишни буюрганини маълум қилганди.

Мавзуга оид