Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бойсунда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахс бошқарган машина сойга қулади. 17 ёшли қиз вафот этди
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган шахс бошқарган машина сойга қулаган. Оқибатда, унинг йўловчиси бўлган 17 ёшли қиз вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 1 июнь куни соат 16:00ларда 4К-105 автомобиль йўлининг Бойсун тумани ҳудудидан ўтган 6-километрида ўлим билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
1996 йилда туғилган шахс бошқарувида бўлган Nexia 3 ҳаракатланиб кетаётганда сойга қулаган. Оқибатда 17 ёшли қиз оғир тан жароҳати олиб вафот этган.

Дастлабки суриштирувда, машинани бошқарган шахс ҳали ҳайдовчилик гувоҳномаси олмагани аниқланган. У тез ҳаракатланиб бориб хавфли бурилишга етганда тажрибасизлик қилиб, бошқарувни йўқотган ва пастга қулаган.
Мавзуга оид
14:22 / 10.04.2025
Сурхондарёда кузатилган сел кичик талафот келтирди
12:27 / 11.03.2025
Бойсунда ЙТҲ оқибатида 8 ёшли қиз ҳалок бўлди
18:37 / 28.02.2025
“Халқнинг ичида қўрқув бор” – кофрунликлар ҳамон хавотирда яшамоқда
20:17 / 29.10.2024