Ўзбекистон | 10:09 / 03.07.2021
32585
2 дақиқада ўқилади

Коронавирус: Кунлик янги ҳолатлар сони тузалганлардан кўп, яна уч бемор вафот этди

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистонда сўнгги бир кунда 500га яқин кишида касаллик аниқланиб, 400га яқин киши тузалгани ва 3 бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.

«2021 йил 2 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 112130 (+482) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 33 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 38 нафари Андижон вилоятида,
  • 45 нафари Бухоро вилоятида,
  • 29 нафари Жиззах вилоятида,
  • 13 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 8 нафари Навоий вилоятида,
  • 25 нафари Наманган вилоятида,
  • 32 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 23 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 29 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 34 нафари Фарғона вилоятида,
  • 9 нафари Хоразм вилоятида,
  • 47 нафари Тошкент вилоятида,
  • 117 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Кеча кун давомида:

  • Қорақалпоғистон Республикасида 6 нафар,
  • Андижон вилоятида 69 нафар,
  • Бухоро вилоятида 17 нафар,
  • Жиззах вилоятида 30 нафар,
  • Қашқадарё вилоятида 8 нафар,
  • Наманган вилоятида 15 нафар,
  • Самарқанд вилоятида 101 нафар,
  • Сирдарё вилоятида 26 нафар,
  • Сурхондарё вилоятида 28 нафар,
  • Фарғона вилоятида 14 нафар,
  • Хоразм вилоятида 40 нафар,
  • Тошкент вилоятида 41 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 108404 (+395) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 3 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 745 нафарни ташкил қилди.

Мавзуга оид