Ўзбекистон | 07:16 / 03.07.2021
2869
1 дақиқада ўқилади

Ноқонуний балиқ овлаганларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Айдар-Арнасой кўллар тизимида ноқонуний тарзда кўп миқдорда балиқ овланишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, департаментнинг Айдар-Арнасой кўллар тизими ресурсларидан фойдаланиш соҳасида иқтисодий ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўлими томонидан тадбир ўтказилган. Жараёнда фуқаро А.Х. ва бошқалар ов қилиш тақиқланган мавсумда ноқонуний усулда балиқ овлаётгани аниқланган. Балиқчилардан 47 та балиқ, 4 дона моторли қайиқ ва 3 000 метр тақиқланган «Леска» тўрлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, тадбирда ушбу фуқаролар томонидан сув ҳавзасига ташланган тўрлар кўтарилиб текширилганида, уларга 100 тадан ортиқ балиқ илинганлиги аниқланиб, сувга қўйиб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 202-моддаси (ҳайвонот ёки ўсимлик дунёсидан фойдаланиш тартибини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид