Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 1 килограммдан ошиқ марихуанани 1500 долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманида 1 килограммдан ошиқ марихуанани 1500 долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 22 июнь куни соат 21:00ларда, вилоят ИИБ ходимлари томонидан Деҳқонобод туманида гиёҳванд моддаларнинг олди-сотдисига чек қўйилган.
Жумладан, Деҳқонобод тумани Тоғайтемир қишлоғида яшовчи М.Х. туманнинг «Деҳқонобод» МФЙ ҳудудидаги автошоҳбекат олдида Н.Ф.га 1021,2 грамм марихуана гиёҳвандлик воситасини 1500 долларига сотган вақтда вилоят ИИБ ва туман ички ишлар бўлими ходимлари томонидан қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Деҳқонобод туман ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:50 / 25.01.2025
5 кг марихуанани 10 минг долларга сотаётган шахс ушланди
09:51 / 05.11.2024
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди
09:30 / 18.06.2024
Мэрилендда гиёҳванд модда учун судланган 100 минг киши афв этилди
18:54 / 24.02.2024