Тожикистонга 300дан ортиқ афғон ҳарбийлари қочиб ўтгани маълум қилинди
Қайд этилишича, афғон ҳарбийлари «толиблар билан аёвсиз жанглардан сўнг шахсий таркибни сақлаб қолиш мақсадида» чегарани кесиб ўтган.
Тожикистон чегарачилари «Толибон» ҳаракати билан жанглардан сўнг чекинишга мажбур бўлган 300 нафардан ортиқ афғон ҳарбий хизматчиларини республика ҳудудига киритди. Бу ҳақда Тожикистон давлат миллий хавфсизлик қўмитаси чегара қўшинлари матбуот хизматига таяниб «Ҳовар» агентлиги хабар берди.
Хабарда айтилишича, Тожикистон чегарачилари «инсонийлик ва яхши қўшничилик тамойилларига амал қилган ҳолда» афғонистонлик ҳарбийларга республика ҳудудига киришга рухсат берган.
Қайд этилишича, афғон ҳарбийлари «толиблар билан аёвсиз жанглардан сўнг шахсий таркибни сақлаб қолиш мақсадида» чегарани кесиб ўтган.
Аввалроқ КХШТ Афғонистон шимолидаги вазият ёмонлашаётганини билдирганди.
Мавзуга оид
17:22
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
16:34
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
21:44 / 09.11.2024