Навоийда тез ҳаракатланган «Нексия» ағдарилиб кетди. Йўловчи вафот этди

Навоий вилояти Қизилтепа туманида тез ҳаракатланган «Нексия» ағдарилиб кетган. Унинг йўловчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йил 27 июнь куни соат 12:30ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-63 автомобиль йўлининг Қизилтепа тумани ҳудудидан ўтган 26-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси рўй берган.
Қизилтепа-Когон йўналишида ҳаракатланиб кетаётган «Нексия» ҳайдовчиси тезликни меъёрдан ошириб, бошқарувни йўқотган. Натижада машина ағдарилиб йўл четига чиқиб кетган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида «Нексия»да йўловчи сифатида кетаётган 20 ёшли фуқаро оғир тан жароҳатлари олиб, шифохонада вафот этган.
Қайд этилишича, Қизилтепа тумани ИИБ тергов бўлими томонидан мазкур ҳодиса юзасидан Нексия ҳайдовчисига нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади

18:17 / 19.05.2025
Бишкекда ўзбекистонлик талаба автоҳалокатга учради. Комада ётган қизнинг онаси ёрдам кутяпти

09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди

18:04 / 16.05.2025