Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона вилояти вакиллари учун Норин вилоятида маданий дастур намойиш қилинди
Норин вилоятида икки кунлик ташрифда бўлган Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Иқболжон Эргашев бошчилигидаги делегация учун мезбонлар томонидан вилоятнинг Қўчқорчи туманидаги тоғ бағрида маданий дастур ташкил этилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Қайд этилишича, вилоят делегацияси вакиллари қирғиз миллий ўйинларига гувоҳ бўлишган. Улоқ, келин қувди маросимлари, ўргатилган бургутнинг ўлжа тутиш жараёнлари саҳналаштирилган тарзда намойиш этилган. Ўқ отиш маросимларида эса бевосита фарғоналикларнинг ўзлари ҳам қатнашган.

Қирғиз халқ эпоси бўлган «Манас» қўшиғи ижроси намойиш қилинган.
Якунда икки вилоят делегацияси вакиллари муҳим келишувларга, ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга келишиб олишган.



Мавзуга оид
11:02 / 23.05.2025
4 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан заправка аниқланди
19:58 / 21.05.2025
Яйпанда шундай ошхона бор: Ош салат, нон ва чойи билан 8 минг, шўрва эса 10 минг сўм
12:13 / 06.05.2025
Сўх ва Шоҳимардонга автомобилда ўтиб-қайтишда муаммо юзага келди
15:15 / 22.04.2025