Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўзбекнефтгаз» раҳбари Қашқадарёда ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ишчининг оиласи оталиққа олинганини маълум қилди
1 июл куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманидаги «Шўртаннефть ва газ қазиб чиқариш» заводида ёнғин юз бериши оқибатида бир ишчи ҳалок бўлганди.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев Қашқадарёда ёшлар билан ўтказилган учрашувдан сўнг ёнғинда вафот этган ходимнинг яқинларига таъзия билдирди.
Абдуллаев 2 июл куни китоблик ёшлар билан ўтказилган учрашувдан илиқ таассурот олганини билдира туриб, бир кун аввал бўлган нохуш воқеани эслади. Заводда чиққан ёнғин оқибатида тажрибали ходим Шавкат Насимовнинг вафот этганидан таассуфда эканини билдирди.
«Ходимимизнинг оиласи, яқинларига чуқур таъзия билдираман. Қолаверса, бу воқеа барчамиз учун катта дарс бўлди. Биз бутун жамоамиз билан келгусида бундай воқеалар такрорланмаслиги, нохуш ҳолатларнинг олдини олиш учун зарур чораларни кўрдик. Марҳумнинг яқинлари ва олти нафар фарзандини «Ўзбекнефтгаз» АЖ оталиққа олганини маълум қилмоқчиман. Оиласи ва фарзандларининг ўқиши ҳамда келгусида иш билан таъминланишида ёрдамимизни аямаймиз», деди «Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раиси.
Абдуллаев шунингдек, тизим ходимларининг аҳиллиги, бир-бирини қўллаб-қувватлаши бу – ташкилотнинг имижини ҳам белгилашини айтиб ўтди.
Журналист Исомиддин Пўлатов
Оператор ва монтаж устаси Фахриддин Ҳотамов
Мавзуга оид
15:41 / 19.05.2025
Ўзбекистон-Миср нефть-кимё ва энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга оширади
17:46 / 17.02.2025
Давлатга қарашли бир қатор йирик компаниялар январда солиқ тўлашни қисқартирди
17:51 / 27.12.2024
Ўзбекистон қандай қилиб йирик газ экспортёридан соф импортёрига айланди?
22:19 / 19.12.2024