АҚШ қўшинлари Багром авиабазасини ҳеч қандай огоҳлантиришсиз тунда тарк этган
АҚШ қўшинлари Афғонистондаги энг йирик авиабаза Багромни объектнинг янги афғон қўмондонини огоҳлантирмасдан, тунда тарк этган. Янги қўмондон америкаликлар Кобулдан тахминан машинада бир соатча узоқликда жойлашган авиабазани тарк этганини 2 соат ўтиб аниқлаган.
“Америкаликлар Багромни тарк этгани ҳақида гаплар тарқалди, соат 7:00да эса улар ҳақиқатан ҳам авиабазадан кетганини аниқладик”, деб айтган авиабазанинг янги қўмондони Мир Асадулла Коҳистоний.
Ҳарбийлардан бирининг таъкидлашича, америкаликлар авиабазани тарк этгандан 20 дақиқа ўтиб, у ерда электр токи ўчирилган. Бу эса босқинчиларни ўзига жалб қилган ва улар базага кириб, у ерни талон-торож қилишган.
Таъкидланишича, америкалик ҳарбийлар базани тарк этгандан 3 кун ўтиб, яъни 5 июлда ҳам афғон аскарлари базада босқинчилар томонидан қолдирилган чиқиндиларни тозалашни давом эттиришган.
2 июлда Fox News телеканали америкалик ҳарбийлар Багром ни тарк этганини маълум қилганди.
Багром авиабазаси Кобулдан шимолда жойлашган бўлиб, 1979-1989 йиллардаги афғон уруши вақтида собиқ иттифоқ қўшинлари томонидан қўлланган. У АҚШ 2001 йилда Афғонистонга бостириб киргандан кейин америкалик ҳарбийларнинг асосий базасига айланганди.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024