Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда маҳалладошининг 90 миллион сўмлик тилла тақинчоқларини ўғирлаган мактаб ўқувчиси ушланди
Сурхондарё вилояти Узун туманида ўғирланган тилла тақинчоқларни мактаб ўқувчиси олгани аниқланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 16 июнь куни Узун тумани Ўзбекистон маҳалласида яшовчи, Б.Маҳлиёнинг яшаш уйи ётоқхонасидан жами 90 миллион 204 минг сўмлик 34 турдаги оғирлиги 135 грамм бўлган турли хилдаги тилло тақинчоқлари ўғирлаб кетилган.
Қайд этилишича, ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини Ўзбекистон маҳалласида яшовчи мактаб ўқувчиси, Х.Аваз содир этганлиги аниқланиб, ушланган ва ундан ашёвий далиллар ҳужжатлаштириб олинган.
Таъкидланишича, Х.Авазга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноий иш қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
12:04 / 05.04.2025
«Жиноят таркиби аниқланмади» – Узун туманида сўроққа олиб кетилган фуқаро вафот этгани юзасидан текширув якунланди
13:30 / 28.02.2025
Узун туман ИИБда фуқаро вафот этиши билан боғлиқ ҳолатни прокуратура ва Омбудсман ўрганмоқда
14:50 / 27.02.2025