Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 6 ойда 13 килограмм гиёҳвандлик моддалари ушлаб қолинган
Самарқанд вилояти божхона бошқармаси томонидан 2021 йилнинг олти ойи давомида 59 та ҳолатда қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда бошқарма ахборот хизмати Kun.uz’га хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил олти ой давомида бошқарманинг Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими томонидан 59 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ҳамда кўплаб маҳсулотлар тўхтатиб қолинган.
Жумладан:
- 15 та ҳолатда 1051,90 грамм героин, 4814,49 грамм опий, 8057,95 грамм гашиш, 570,49 грамм марихуана, 3 туп каннабис ўсимлиги, 7 дона кучли таъсир қилувчи таблетка;
- 1 та ҳолатда 3 тонна 460 килограмм рангли ва қора металл маҳсулотлари;
- 1 та ҳолатда 6 миллион 490 минг сўмлик пахта ёғи ишлаб чиқариш учун мўлжалланган мойжувоз;
- 1 та ҳолатда 4 та ов қуроли ясаш учун мосламалар ҳамда 75 дона гильза;
- 5 та ҳолатда 124 миллион 976 минг сўмлик биологик актив қўшимчалар;
- 1 та ҳолатда қиймати 3 миллион 50 минг сўмлик 500 литр дизель ёнилғиси;
- 1 та ҳолатда 2,5 миллион сўмлик пиротехника воситалари;
- 2 та ҳолатда 1 412 қути ноқонуний тамаки маҳсулотлари тўхтатиб қолинган.
- 1 та «яширин цех» билан боғлиқ ҳолат аниқланган.
Қайд этилган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 8 миллиард сўмдан ортиқ товар моддий бойликлари ноқонуний айланиши олди олинган. Шунингдек, ташқи иқтисодий фаолият йўналишида 21 миллиард 355 миллион сўмлик қўшимча божхона тўловлари аниқланган.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
21:06 / 22.05.2025