Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Швейцария Беларусь президенти ва унинг ўғилларига қарши санкциялар киритди
Швейцария Европа иттифоқининг Беларусга қарши санкциялар киритиш қарорига қўшилди. Швейцариянинг санкциялар рўйхатига Беларуснинг 78 нафар жисмоний шахси ва 7та ташкилоти киритилган.
Жумладан, санкциялар остига Беларусь президенти Александр Лукашенко, унинг ўғиллари Виктор ва Дмитрий ҳамда тўнғич ўғли Викторнинг рафиқаси Лилия ҳам тушган.
Бундан ташқари, санкциялар рўйхатига россиялик бизнесмен Михаил Гуцериев ҳам киритилган.
Июнда Европа иттифоқи Беларусда инсон ҳуқуқлари бузилишига жавобан 78 нафар беларуслик жисмоний шахс ва 8та ташкилотга қарши санкциялар киритганди.
Бундан аввалроқ, июнда Европа иттифоқи кенгаши Беларусь авиакомпанияларига Европа иттифоқи давлатлари ҳаво ҳудудидан фойдаланиш ҳамда аэропортларига кириш тақиқланишини эълон қилганди.
Айни вақтда Беларуснинг 166 жисмоний ва 15 юридик шахси Европа иттифоқи санкциялари остида қолмоқда.
Мавзуга оид
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
15:45 / 27.05.2025
Евроиттифоқ Россияга қарши санкцияларни АҚШ билан биргаликда қўлламоқчи
14:10 / 26.05.2025
Швейцария Ғазога ёрдам фондига нисбатан текширув бошлади
14:36 / 23.05.2025