Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япониялик аёл Олимпиада ўтказилишига норозилик сифатида Олимпия машъаласини ўчиришга уринди
Япониялик 53 ёшли аёл Токиода Олимпиаданинг ўтказилишига норозилик сифатида Олимпия машъаласини ўчиришга ҳаракат қилди.
Аёл Олимпия машъаласи эстафетаси вақтида машъалани олиб кетаётган иштирокчининг яқинлашишини пойлаб туриб, сўнгра сув пурковчи ўйинчоқ тўппончадан алангани ўчирмоқчи бўлган. У бунда “Олимпия ўйинларига йўқ!” деб бақирган. Шундан кейин аёл ҳибсга олинган.
2020 йилда ўтиши керак бўлган Токио Олимпиадаси пандемия сабабли 2021 йилга қолдирилганди. Ўйинларни 23 июлдан 8 августгача ўтказиш режалаштирилган.
Коронавирус тарқалиши хавфи сабабли Олимпиада мусобақаларини хорижий томошабинларсиз ўтказишга қарор қилинди. 21 июнда трибуналарга қўйилиши мумкин бўлган маҳаллий томошабинлар сони 10 минг киши билан чекланиб қўйилган. Шу билан бирга спорт объектларининг мусобақалар вақтида мухлислар билан тўлиши улар сиғимдорлигининг 50 фоизидан ошмаслиги керак.
Ўйинлар давомида эпидемиологик вазият ёмонлашгудек бўлса, чекловлар қатъийлаштирилиши мумкин.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
21:21 / 06.04.2025
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
13:04 / 04.03.2025
Японияда дунёдаги энг кичик боғ мавжуд: унинг майдони ярим метрдан кам
20:33 / 13.01.2025