Жамият | 17:13 / 08.07.2021
550
1 дақиқада ўқилади

Урганч шаҳри жамоат транспортида электрон тўлов тизими жорий этилади 

Фото: KUN.UZ

«Рақамли Ўзбекистон-2030 стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Хоразм вилояти транспорт бошқармасида тадбиркорлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Унда Tezcard МЧЖ вакили ва вилоятдаги жамоат транспорти корхоналари раҳбарлари автобусларда нақд пулсиз, электрон тўлов тизимини жорий этиш масаласини муҳокама қилишди.

Лойиҳа 2 босқичдан иборат бўлиб, биринчи босқичда Урганч шаҳридаги, иккинчи босқичда вилоятнинг барча ҳудудларидаги жамоат транспортида электрон тўлов тизими жорий этилиши режалаштирилган.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид