Жаҳон | 23:24 / 08.07.2021
8173
1 дақиқада ўқилади

Хитой давлат захираларидан 100 минг тонна мис ва алюминийни сотувга чиқаради

Хитой хомашё товарларига нархларни ушлаб туриш ва бозорни қўллаб-қувватлаш учун давлат захираларида сақланаётган 100 минг тонна мис, алюминий ва рух металларини сотувга чиқаради.

Хитой июн ўртасида хомашё товарлари нархлари ошиши ва тобора кўпайиб бораётган сарфлар сабабли ишлаб чиқарувчиларга тушаётган босимни чеклаш учун давлат захираларидан асосий саноат металларини сотишни бошлашини эълон қилганди. Металлар аукционлар орқали хитойлик ишлаб чиқарувчиларга сотилади.

Нью-Йорк товар биржасида жорий йил бошидан бери мис нархи 20 фоиздан кўпроққа, охирги йил эса деярли 1,5 маротаба кўтарилган.

Лондоннинг металлар биржасида эса алюминий нархи июл бошида 2011 йил июлидан бери энг максимум қийматларгача кўтарилган. Бунга автомобил ва қурилиш тармоқлари томонидан ушбу металлга талаб ошгани сабаб бўлган. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид