Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Афғонистонда террорчиликка қарши курашни давом эттиради
АҚШ Афғонистондан ўз қўшинларини олиб чиққандан кейин ҳам ушбу давлат ва дунёнинг бошқа ҳудудларида террорчиликка қарши кураш учун имкониятларга эга бўлади. Бу ҳақда Пентагон расмий вакили Жон Кирби маълум қилди.
У бундай имкониятларга Яқин Шарқдаги базаларни киритган. Кирбининг таъкидлашича, АҚШ ушбу курашда минтақада жойлашган ҳам учувчили, ҳам учувчисиз ҳаво воситаларини ҳамда Афғонистон яқинидаги авиаташувчи зарбдор гуруҳни қўллаши мумкин. Шу билан бирга, Вашингтон бунда Афғонистон билан қўшни давлатлар ҳудудини қўллаш имкониятини ўрганишни давом эттирмоқда. Пентагон вакилининг таъкидлашича, ушбу масала билан АҚШ марказий қўмондонлиги бошлиғи генерал Фрэнк Маккензи ҳамда давлат департаменти ва шахсан давлат котиби Энтони Блинкен шуғулланмоқда.
“Менинг ихтиёримда бугун маълум қилишим мумкин бўлган бу борадаги ҳеч қандай имзоланган келишув йўқ”, деб қўшимча қилган Кирби.
“Мен Америка халқини ишонтириб айтишим мумкин, бизда ватанимизга хавф солувчи террорчилик таҳдидларига қарши курашни давом эттириш учун ишончли, истиқболли имкониятлар мавжуд”, деб қўшимча қилган Пентагон вакили.
Кирби толиблар Афғонистонда ўнлаб туман марказларини эгаллаб олганини ва вилоят марказларини эгаллаб олиши мумкинлигини таъкидлаб ўтган. Унинг айтишича, шу сабабли Вашингтон учун Афғонистондаги ҳарбий ихтилоф афғон ҳукумати ва толиблар ўртасида музокаралар йўли билан ҳал қилинишини талаб қилишни давом эттириш муҳим ҳисобланади.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025