Жамият | 20:44 / 09.07.2021
11241
1 дақиқада ўқилади

Бухорода 2 кишини ОТМга ўқишга киритиб қўйишини айтиб, 4 минг доллар олаётган шахслар ушланди

Бухорода икки нафар фуқарони олий таълим муассасасига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб 4 000 АҚШ доллари олаётган шахслар ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ш.Ш. ва унинг шериги У. Ж. ушланган.

Улар 2 нафар фуқарони ваколатли танишлари орқали Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 4 000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Сурхондарёда фуқарони 4000 доллар эвазига ўқишга киритмоқчи бўлган ўқитувчи ушланди

Самарқандда ўқишга киритиш учун фуқародан 7000 доллар олган шахс ушланди

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид