Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Толибон» Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Қандаҳорга ҳужум бошлади
«Толибон» ҳаракати Афғонистоннинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Қандаҳор туманларига ҳужум қилган.
Бу ҳақда TOLOnews телеканали мамлакат хавфсизлик кучларидаги манбасига асосланиб хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, толиблар иккита назорат пунктига ҳужум қилишган. Қандаҳор полициясининг билдиришича, шаҳарга қўшимча кучлар жалб қилинган.
Аввалроқ, «Толибон» жангчилари Ҳирот вилоятидаги Эрон ва Туркманистон билан чегарадаги назорат пунктларини ўз назоратига олишгани, Тожикистон билан чегарада жойлашган Панж дарёсидаги кўприкда ўз байроғини ўрнатгани хабар қилинганди.
Москвадаги учрашувда «Толибон» ҳаракати Афғонистондан Россия ва Марказий Осиёдаги бошқа қўшни давлатларга ҳужум қилиш учун фойдаланилишига йўл қўймаслигини маълум қилган. Шунингдек, ҳаракат Тожикистон ва Афғонистон ўртасидаги чегарага ҳужум қилмасликка ваъда берган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025