Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Amazon раҳбарлигидан кетган Безоснинг бойлиги бир ҳафтада 10 млрд долларга кўпайди
Forbes Real-Time рейтингига кўра, ҳозирда Безоснинг бойлиги 212,4 млрд долларни ташкил этмоқда.
Amazon асосчиси Жефф Безоснинг бойлиги миқдори бир ҳафта ичида 10,6 млрд долларга ошди. Бу ҳақда Forbes хабар бермоқда.
Forbes Real-Time рейтингига кўра, ҳозирда Безоснинг бойлиги 212,4 млрд долларни ташкил этмоқда.
Безос ўтган ҳафтада Amazon бош директори лавозимини расман тарк этганди. Amazon акциялари нархи ҳафта давомида 5,9 фоизга қимматлади.
Nasdaq биржаси статистикасига кўра, жума куни савдолар ёпилишидан аввал бир дона акция баҳоси 3719,34 долларга тенг бўлди.
Forbes USA Amazon акциялари нархи кўтарилишини Безоснинг кетиши эмас, АҚШ мудофаа вазирлигининг Microsoft билан 10 млрд долларлик шартномани бекор қилгани тўғрисидаги баёноти билан боғламоқда.
Amazon булутли инфратузилма яратиш бўйича ушбу шартнома борасида судга мурожаат қилган ва февралда шартнома вақтинча тўхтатилишига эришганди.
Мавзуга оид
18:40 / 05.02.2025
Жефф Безос Трампнинг ғазабини келтирмаслик учун иқлим бўйича ташкилотни молиялаштиришни тўхтатди
17:19 / 16.01.2025
Жефф Безоснинг Blue Origin компанияси илк бор New Glenn оғир ракетасини орбитага учирди
02:23 / 09.01.2025
The Washington Post газетаси 100 га яқин ходимини ишдан бўшатади
21:20 / 01.01.2025