Бухорода 2 500 доллар эвазига фуқарони ОТМга ўқишга киритмоқчи бўлган ўқитувчи ушланди
Бухорода фуқарони магистратура йўналишига ўқишга киритиш учун 2 500 АҚШ доллари олаётган ОТМ ўқитувчиси ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бухоро вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, Бухоро давлат университети мактабгача таълим кафедраси ўқитувчиси Н.Ф. ушланган.
У, фуқаро Э.Э.нинг ишончига кириб, уни ваколатли танишлари орқали университетнинг мактабгача таълим йўналиши бўйича магистратура босқичига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 2 500 долларни олаётган вақтда қўлга олинган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади

10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади

13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади

09:04 / 10.02.2025