Ҳафта давомида ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Ҳафтанинг аксарият қисмида Ўзбекистонда +37 даражагача бўлган ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

«Ўзгидромет» 12-16 июль кунлари Ўзбекистонда кузатилиши кутилаётган об-ҳаво маълумотини тақдим этди. Унга кўра, ҳафтанинг катта қисмида ўртача иссиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони ёз ойларининг ўртаси учун ўртача кўп йилиик қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан паст босимли майдон аниқлайди.
Ҳаво ҳарорати кечалари 18-23 даража, кундуз кунлари 32-37 даража, жанубда 40-42 даражагачани ташкил этади.
Республика ҳудудининг катта қисмида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим кунларда Ўзбекистоннинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, шунингдек, 13 июлда Фарғона водийси вилоятларида момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
13-15 июлда республиканинг айрим ҳудудларида шамол тезлиги 15-20 м/с.гача маҳаллий кучайиши мумкин.
Мавзуга оид

22:27 / 22.05.2025
8 та вилоятда сел-сув тошқини хавфи бўлиши эълон қилинди

13:12 / 21.05.2025
Ғарбдан келадиган совуқ антициклон юртимизга салқинликни олиб келади

11:53 / 19.05.2025
Ҳафта давомида ҳарорат кўтарилиб бориши кутилмоқда

12:07 / 16.05.2025