Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ироқдаги қуролланган гуруҳлар АҚШ ҳарбийларига қарши «очиқ уруш» эълон қилди
Аввалроқ мамлакатдаги қатор ҳарбийлашган шиа гуруҳлари, жумладан «Катаиб Ҳизбуллоҳ» парламент қабул қилган резолюцияга мувофиқ АҚШ қўшинлари Ироқни тарк этмайдиган бўлса, уларга зарба бериш билан таҳдид қилганди.
Ироқдаги қуролланган гуруҳлар АҚШ қуролли кучлари билан сулҳни рад этади ва уларга қарши «очиқ уруш» эълон қилади. Бу ҳақда Ироқ ҳудудидаги «Асаиб Аҳл ал-Ҳаққ» қуролланган гуруҳи баёнотида айтилмоқда.
«Қаршилик кўрсатиш отрядлари сулҳ тўхтатилганини эълон қилади ва Ироқдаги америкаликлар манфаатларига қарши махсус операциялар ўтказишни бошлайди. Босқинчилар билан ҳеч қандай сулҳ бўлмайди, биз улар Ироқни тарк этмагунича очиқ уруш олиб борамиз», дея баёнотдан иқтибос келтирган SHAFAQ News портали.
Хабарда таъкидланишича, «мамлакатдаги айрим сиёсий блоклар ўз манфаатларини миллий манфаатлардан устун қўйган ҳолда Америка таъсири остига тушиб қолган».
Аввалроқ мамлакатдаги қатор ҳарбийлашган шиа гуруҳлари, жумладан «Катаиб Ҳизбуллоҳ» парламент қабул қилган резолюцияга мувофиқ АҚШ қўшинлари Ироқни тарк этмайдиган бўлса, уларга зарба бериш билан таҳдид қилганди.
Ушбу резолюция ўтган йил январида Бағдод аэропортида Эрон ислом инқилоби муҳофизлари корпуси қўмондони Қосим Сулаймоний АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари зарбаси натижасида ҳалок бўлганидан сўнг маъқулланганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025