Наманган ИИБ аҳолини қатор туманлардаги дам олиш масканларига вақтинча бормасликка чақирди
Наманган вилоят ички ишлар бошқармаси аҳолини вилоятнинг айрим туманларидаги дам олиш масканларига вақтинча бормай туришга чақирди. Бу туманлар қаторида кучли дўл ёғган ва сел ёпирилган Косонсойдан ташқари Янгиқўрғон, Чуст ва Поп туманлари ҳам келтириб ўтилган.
«Ҳурматли ҳамюртлар! Косонсой туманида юзага келган кучли ёғингарчилик натижасида туманнинг тоғли ҳудудига сел келгани ва бунинг оқибатида бир неча фуқаролар жабр кўрганини маълум қиламиз. Шу боисдан Наманган вилояти ИИБ барча фуқаролар ва ҳаракат иштирокчиларига зарур иш бўлмаган тақдирда Косонсой, Янгиқўрғон, Чуст ва Поп туманларидаги дам олиш масканларига вақтинча бормасликни тавсия этади.
Табиий ҳодисаларга бефарқ қарамай, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлиги учун уйда қолинг!» дейилади Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати огоҳлантиришида.
Бугун, 13 июль куни Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти ҳудудида кучли ёмғир ёғиши натижасида сел оқимлари ҳосил бўлган. Ушбу сел оқимлари соат 13:35 атрофида Наманган вилоятининг Косонсой тумани, «Обод» МФЙ ҳудудидан ўтувчи Косонсой сойидан оқиб келган.
Ҳодиса оқибатида 8 киши ҳалок бўлган ва 6 нафар фуқаро жароҳат олган.
Ҳозирда ҳудудда ФВВ қутқарувчилари томонидан қидирув-қутқарув ишлари амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
20:46 / 07.11.2024
Президент 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлашни буюрди
17:46 / 19.10.2024
Шоҳимардон фожиаси: сел ва унутилмас дард
08:30 / 11.10.2024
Тўрт вилоятда сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
17:34 / 03.10.2024