Жаҳон | 08:41 / 13.07.2021
11944
1 дақиқада ўқилади

Хитойда дунёдаги илк “фазовий гуруч”нинг биринчи ҳосили йиғиб олинди

Фото: xinhuanet.com

Жанубий Хитой қишлоқ хўжалиги университети олимлари фазода бўлган гуручдан илк ҳосилни олишди. Бу ҳақда Хитой телевидениеси маълум қилди.

Хитой 2020 йил 24 ноябрда Ойга “Чанъэ-5” қурилмасини юборганди. Ойнинг кўринувчи томонига қўнган қурилма Ойда тупроқ намуналари йиғиб, уларни Ерга етказганди. Шу билан бирга, ушбу миссия давомида 40 грамм гуруч коинот нурланиши таъсирига учратилган. Кейинроқ ушбу гуруч Хитой жанубида экилиб, ҳозирда ундан биринчи ҳосил олинди.

Олимлар “фазовий гуруч” илмий тадқиқотлар учун катта қийматга эгалиги сабабли ўз тажрибаларини давом эттиришмоқчи эканини маълум қилишган. Уларнинг таъкидлашича, коинот таъсирига учраган гуруч донлари янги серҳосил ва сифатли навларни олишга асос бўлиб хизмат қилиши мумкин.  

Мавзуга оид