Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон президенти 3 ой ичида толиблар устидан ғалаба қозонишга ваъда берди
Афғонистон президенти Ашраф Ғани 3 ой очида «Толибон» ҳаракати мағлуб этилишига ва мамлакатдаги вазият ўнгланишига ваъда берди. Бу ҳақда TOLOnews телеканали хабар берди.
«Мамлакатда хавфсизлик борасидаги вазият яқин 3 ой ичида анча яхшиланади. Толиблар мағлуб этилиб, улар эгаллаб олган ҳудудлар қайтарилади», деб айтган Афғонистон президенти.
Ғани толиблар устидан ғалаба қозониш учун миллий бирдамлик зарурлигини таъкидлаб ўтган.
Ҳозирда Афғонистонда ҳукумат қўшинлари ва «Толибон» жангарилари ўртасида жанглар бормоқда. Толиблар АҚШ қўшинлари мамлакатдан олиб чиқиб кетилаётгани ортида фаоллашган. Ҳаракат Афғонистоннинг қишлоқ туманларидаги катта ҳудудларни эгаллаб, ҳозирда йирик шаҳарларга ҳужумга ўтмоқда.
Айни вақтда америкалик ҳарбийларнинг 95 фоиздан кўпроғи Афғонистонни тарк этиб бўлди. Барча қўшинни август охиригача олиб чиқиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025