Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кичик Жорж Буш Афғонистондан АҚШ қўшинлари олиб чиқиб кетилишини хато деб атади
Америка қўшинлари Афғонистонга 2001 йил 11 сентябрда киритилганди. Ўшанда айнан кичик Жорж Буш АҚШ президенти эди.
АҚШнинг собиқ президенти кичик Жорж Буш Афғонистондан Америка қўшинлари олиб чиқиб кетилишини танқид қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.
"Бунинг оқибатлари жуда ёмон бўлади деб ўйлайман", - деди у телеканалга берган интервьюсида.
"Афғон аёллари ва қизларига тасвирлаб бўлмайдиган даражада зарар етказилади. Таржимонлар ва НАТО кучларига ёрдам берган бошқа одамлар ҳақида ўйлаяпман. Улар ўлим чангалига ташланади. Бу юрагимни эзмоқда", - деб қўшиб қўйди у.

Июлда АҚШ президенти Жо Байден август охирига қадар Афғонистондан Америка қўшинларини олиб чиқиб кетиш жараёни якунига етишини айтганди. Қўшинларни дастлаб 11 сентябргача олиб чиқиб кетиш режалаштирилганди.
Америка қўшинлари Афғонистонга 2001 йил 11 сентябрда киритилганди. Ўшанда айнан кичик Жорж Буш АҚШ президенти эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
15:12 / 26.05.2026
Наркожиноятда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик АҚШдан депортация қилинди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025