Ўзбекистон | 11:18 / 15.07.2021
40031
2 дақиқада ўқилади

Афғонистон президенти Ўзбекистонга келди

Фото: Анвар Ильясов

Афғонистон президенти Ашраф Ғани бугун Тошкентга амалий ташриф билан келди. Бу ҳақда «Дунё» АА хабар бермоқда.

Афғонистон раҳбари 15-16 июль кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» халқаро конференциясида иштирок этади.

Конференцияда қатнашиш учун Покистон бош вазири Имрон Хон ҳам Тошкентга келиши кутилмоқда. Шунингдек, Европа иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили, Еврокомиссия вице-президенти Жозеп Боррел, 20дан зиёд мамлакат ташқи ишлар вазирлари, нуфузли халқаро ва минтақавий ташкилотлар раҳбарлари конференцияда иштирок этиши кутилмоқда. Иштирокчиларнинг умумий сони 600дан ортиқ.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев конференция доирасида Афғонистон ва Покистон раҳбарлари, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Туркия, Бангладеш, Марказий Осиё давлатлари ва бошқа мамлакатлар ташқи ишлар вазирлари, шунингдек, АҚШ президентининг Ички хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Элизабет Шервуд-Рэндалл ва Европа Иттифоқи ташқи сиёсий идораси раҳбари Жозеп Боррель билан икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.

Мавзуга оид