Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британиялик 18 ёшли йигит Ер шарини самолётда бир ўзи айланиб чиқиб рекорд ўрнатди
Ладлоу 40 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтди ва бир ўзи дунёни айланиб чиққан энг ёш инсон бўлди.
Британиялик Трэвис Ладлоу енгил моторли самолётда Ер шарини 44 кунда айланиб чиқиб, Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.
Қайд этилишича, 18 ёшли Ладлоу 40 минг километрдан ортиқ масофани босиб ўтди ва бир ўзи дунёни айланиб чиққан энг ёш инсон бўлди.
Аввалги рекорд соҳиби Трэвисдан 13 кунликка катта эди.
Ладлоу саёҳати давомида дунёнинг тўққиз мамлакатида 60 мартага яқин тўхтаган.
Ёш бўлишига қарамасдан, у парвоз қилиш борасида катта тажрибага эга: Ладлоу илк бор 12 ёшида самолёт бошқарган.
Мавзуга оид
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
15:48 / 03.02.2025
Ўзбекистонлик йигит Spark’да Европага сафар қилди
15:42 / 28.01.2025
BBC Ўзбекистонни 2025 йилда саёҳат қилиш учун энг яхши 25 та манзил рўйхатига киритди
14:42 / 11.11.2024