Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Марказий Осиё давлатлари ва Россия Афғонистон билан чегарада бир қатор ҳарбий машғулотлар ўтказади
Август ва сентябрда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон ҳарбийлари Афғонистон билан чегарада россиялик ҳамкасблари билан бирга бир қатор қўшма машғулотлар ўтказади.
Россия мудофаа вазирлигида таъкидланишича, машғулотларда асосий урғу ноқонуний қуролланган тузилмаларга қарши курашга берилади. Бундан ташқари, қўшинлар минтақада вазиятни барқарорсизлаштиришга уринишларга қарши курашиш элементларини машқ қилади.
Машғулотлар Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар қуролли кучларининг “Тинчлик миссияси – 2021” қўшма машғулотлари билан якунланади.
Таъкидланишича, Россия томонидан машғулотларда 15-тинчликпарвар ва 55-тоғ мотоўқчи бригадалари кучлари, 31-десант-штурм бригадасининг аэромобил бўлинмалари иштирок этади. Бундан ташқари, машғулотларда Россия қуролли кучларининг махсус вазифаларни бажарувчи 2- ва 24-алоҳида бригадалари, умумқўшин армиялари махсус роталари бўлинмалари қатнашади. Шунингдек, Россиянинг Қирғизистон ва Тожикистондаги базалари авиагуруҳлари ҳамда 201-ҳарбий база таркибига кирувчи С-300 мудофаа тизимлари жалб қилинади.
Айни вақтда Афғонистонда хорижий қўшинлар олиб чиқилиши ортида “Толибон” ҳаракатининг фаоллашуви кузатилмоқда. “Толибон” раҳбарияти Афғонистон ҳудудидан Марказий Осиё давлатлари ва Россияга ҳужум қилиш учун фойдаланишга йўл қўймасликка ваъда бераётганига қарамай, Афғонистондаги жанговар ҳаракатлар қўшни давлатлар ҳудудига ўтиши мумкинлиги билан хавф солмоқда.
Мавзуга оид
13:31 / 28.05.2025
Марказий Осиё экспертлари минтақанинг 2050 йилгача бўлган ривожланиш сценарийлари устида ишламоқда
16:42 / 24.05.2025
Ўзбекистонда "Марказий Осиё – Европа Иттифоқи" иқтисодий форуми бўлиб ўтади
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025