Навбаҳор ҳокимининг 3 нафар фермердан ерини олиб қўйиш ҳақидаги қарорлари судда ноқонуний деб топилди

Навоий вилояти Навбаҳор тумани ҳокимининг 3 нафар фермернинг ерини олиб қўйиш ҳақидаги қарори судда ноқонуний деб топилган. Бу ҳақда Бизнес-омбудсман матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида 3 нафар фермер хўжаликларга тегишли ер майдонлари туман ҳокимлиги томонидан ноқонуний равишда олиб қўйилганлиги юзасидан Бизнес-омбудсманга мурожаат келиб тушган.
Аниқланишича, 2017 йилда Навбаҳор туман ҳокимлиги томонидан 3 нафар фермер хўжаликларига узоқ муддатли ижара шартномалари асосида жами 4 038 гектар ер майдонлари ажратилган. Аммо кейинчалик, мазкур шартномалар туман ҳокими томонидан ноқонуний равишда бир томонлама бекор қилинган.
Қайд этилишича, Бизнес-омбудсман томонидан ери олиб қўйилган 3 нафар фермер хўжаликларининг манфаатлари юзасидан Навоий туманлараро маъмурий судига даъво аризалари киритилган. Суд томонидан Навбаҳор туман ҳокими қабул қилган қарорнинг фермер хўжаликларига тегишли қисмлари бекор қилиниб, тадбиркорларнинг ер майдонларига бўлган ҳуқуқлари тикланган.
Мавзуга оид

09:47 / 17.05.2025
Навоийда вентиляция тармоғи орқали олтин ўғирламоқчи бўлган шахслар ушланди

11:43 / 13.05.2025
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди

11:11 / 06.05.2025
“Тезлик жуда юқори бўлган” – Навоийдаги даҳшатли ЙТҲга изоҳ берилди

10:03 / 01.05.2025