Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой пандемияга қарши курашиш учун халқаро ҳамжамиятга 3 млрд доллар ажратади
Си Цзинпиннинг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги форумига пандемияга қарши курашиш ва иқтисодий тикланиш фондини ташкил этиши учун ҳам маблағ ажратади.
Хитой ҳукумати пандемияга қарши курашиш ва ижтимоий иқтисодий ривожланишни тиклаш учун ривожланаётган мамлакатларга яқин уч йил ичида 3 млрд доллар маблағ ажратади. Бу ҳақда ХХР раиси Си Цзинпин маълум қилди.
"Хитой ривожланаётган мамлакатларга 500 млн доза вакцина етказиб берди. Ривожланаётган мамлакатларнинг пандемияга қарши курашиши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ёрдам бериш учун яқин уч йилда 3 млрд доллар ажратамиз", - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Хитой марказий телевидениеси.
"Биз ҳамкорлик учун бирлашишимиз, қийинчиликларни биргаликда енгишимиз лозим", - деди у.
Си Цзинпиннинг сўзларига кўра, Хитой ҳукумати Осиё-Тинч океани иқтисодий ҳамкорлиги форумига пандемияга қарши курашиш ва иқтисодий тикланиш фондини ташкил этиши учун ҳам маблағ ажратади.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025