Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Белгияда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар хотирасига миллий мотам куни эълон қилинди
Бош вазир Александер Де Кроонинг сўзларига кўра, мамлакат бундай сув тошқинларига биринчи марта дуч келди. Унинг қўшимча қилишича, кўплаб аҳоли масканларида вазият ўта оғирлигича қолмоқда.
Белгияда сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 20 нафарга етди, деб хабар берди Deutsche Welle.
Хабарда айтилишича, яна 20 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
Мамлакат бош вазири Александер Де Кроо 20 июлни миллий мотам куни деб эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, мамлакат бундай сув тошқинларига биринчи марта дуч келди. Кўплаб аҳоли масканларида вазият ўта оғирлигича қолмоқда, дея қўшимча қилди у.
Кроонинг маълумот беришича, қироллик шарқидаги Льеж провинцияси табиий офатдан энг кўп жабр кўрган. Пепенстер шаҳрида 20та уй вайрон бўлган.
Аввалроқ Германиядаги сув тошқинлари қурбонлари сони 130 нафардан ошгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
14:57 / 19.05.2025
Аргентинада сув тошқини туфайли 7500 дан ортиқ киши эвакуация қилинди
16:59 / 09.05.2025
“Сув тошиши 24 апрелда бошланганди” — Булоқбошидан репортаж
22:49 / 08.05.2025
"Эккан ҳосилигача бозор баҳосида ҳисоб-китоб қилдик" - Шуҳрат Абдураҳмонов
21:25 / 08.05.2025