Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода улфатчилик қотиллик билан тугади
Когон тумани Ўртачўл маҳалласида улфатчиликдан келиб чиққан қотилликда бир фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 июль куни Когон туманининг Ўртачўл маҳалласида яшовчи, 1966 йилда туғилган Ҳ. Ж. маҳалладоши Б. С. ва Бухоро тумани Шейхонча маҳалласида яшовчи, 1966 йилда туғилган Ў. А. билан биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Улфатчилик ўзаро келишмовчилик натижасида жанжалга айланган. Ҳ. Ж. маст ҳолатда Ў. А.нинг турли жойларига ошхона пичоғини санчиб, унга оғир тан жароҳати етказган. Оқибатда жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан Ҳ. Ж.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қотиллик) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирги кунда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Бухорода 51 ёшли фуқаро ота ва ўғил қўшнисини пичоқлаганди.
Мавзуга оид
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025