Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қорақалпоғистонда коронавирусдан даволанаётган ҳомиладор аёл фарзандли бўлди
Нукус махсус тиббиёт мажмуасида даволанаётган ҳомиладор аёл эсон-омон ўз фарзандини дунёга келтирди. Шифокорлар она ва боланинг соғлиги яхши эканини таъкидлашмоқда. Чақалоқнинг бўйи 51 сантиметр, оғирлиги эса 3,5 килограммни ташкил қилмоқда.
Вазирликнинг қўшимча қилишича, Қорақалпоғистонда 100 фуқаро – Шимолий-ғарбий ҳарбий горнизони ҳудудида жойлашган Нукус махсус тиббиёт мажмуасида станционар шароитда даволанмоқда. Шундан 13 нафар беморнинг аҳволи оғир, 2 нафар бемор ўта оғир аҳволда, 1 бемор вафот этган. Қолган 87 нафар беморнинг аҳволи ўртача. Беморлар дори-дармон ва беш маҳал овқат билан таъминланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Қорақалпоғистонда 39 минг нафар ҳомиладор аёл нафас олиш, ҳазм қилиш аъзолари, юрак-қон томир тизими касалликлари юқорилиги боис қатъий назоратга олингани ҳақида хабар бергандик.
Мавзуга оид
16:13 / 23.03.2025
Қорақалпоғистонда юк машинасининг баки портлаб кетди. Жароҳат олганлар бор
15:34 / 28.02.2025
Ўзбекистонда фанга номаълум 2 қўнғиз тури кашф қилинди
22:01 / 25.01.2025
Қорақалпоғистон ва Андижонда пул эвазига ер олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди
17:49 / 09.01.2025