Ўзбекистон | 14:04 / 19.07.2021
16780
1 дақиқада ўқилади

Мусулмонлар идораси муфтий Усмонхон Алимовнинг соғлиғи ёмонлашгани ҳақидаги хабарларни рад этди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг саломатлиги тўғрисида интернетда тарқалаётган хабарларга муносабат билдирилди.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Kun.uz’га маълум қилишича, муфтий Усмонхон Алимов саломатлигини яхшилаш учун навбатдаги даволаниш муолажаларини олмоқда.

«Муфтий ҳазратлари айни дамда шифохонада, у кишининг соғлиги малакали тиббиёт мутахассислари ва шифокорлар томонидан мунтазам кузатиб борилмоқда. Шунингдек, даволаниш босқичлари ҳам ўтказилмоқда. Аллоҳ таолога шукрки, айни пайтда муфтий ҳазратларининг сиҳатлари барқарордир», дейди идора матбуот хизмати ходими.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси асоссиз ва воқеликка тўғри келмайдиган хабарларни тарқатиш Ислом динида гуноҳ саналиши, қонунчиликда эса жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди.

Фаррух Абсаттаров
Тайёрлаган Фаррух Абсаттаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид