Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британияда март ойидан бери коронавирусдан энг юқори ўлим даражаси қайд қилинди
Британияда охирги суткада коронавирусдан ўлим ҳолатлари бўйича март ойидан бери энг юқори кўрсаткич қайд қилинди. Мамлакатда охирги 24 соат ичида вирусдан 96 киши вафот этган.
Бу эса 2021 йил 24 март кунидан бери энг юқори ўлим даражаси ҳисобланади. Ўшанда коронавирусдан 98 киши вафот этган.
Шунингдек, Британияда бир кун ичида 46,5 мингта янги касалланиш ҳолати қайд этилган. Бир кун аввал бу кўрсаткич 39,9 мингни ташкил қилган.
Ҳукумат маълумотларига кўра, охирги ҳафтада мамлакатда коронавирусдан касалланиш даражаси 40 фоизга ошган. Айни вақтда Британияда аҳолининг 69 фоизга яқини тўлиқ эмлаб бўлинган.
Аввалроқ Британия бош вазири Борис Жонсон коронавирусга чалинганлар билан алоқада бўлгани сабабли ўзини яккалашга қарор қилганди. У вақтинча масофадан ишлаб туради.
Мавзуга оид
18:29 / 27.05.2025
Аргентина Британияни Фолкленд ороллари бўйича музокараларни қайта тиклашга чақирди
09:22 / 23.05.2025
Британиялик 500 дан ортиқ ўқитувчи Ўзбекистондаги мактабларга жалб қилинади
10:39 / 20.05.2025
Британия, Франция ва Канада Исроилга «аниқ чоралар» билан таҳдид қилди
13:15 / 13.05.2025