Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Havas Ўзбекистон халқини муқаддас Қурбон ҳайити билан табриклайди
Havas дискаунтерлар тармоғи ҳар бир оилага тўкинлик ва фаровонлик, эзгу амаллар ва кўнгил хотиржамлигини тилайди.
Кўп миллатли мамлакатимизда Қурбон ҳайити эзгулик, адолат ва раҳм-шафқат тимсоли ҳисобланади. Қурбон ҳайит байрами яқинларимизга нисбатан меҳр-мурувватли бўлиш ва энг яхши инсоний фазилатларимизни намоён этишга ёрдам беради.
Ушбу ажойиб кунда бекажонлар дастурхонни мазали таомлар билан безайдилар, болалар эса интиқлик билан совға-салом кутадилар. Шунингдек, байрамнинг асосий мақсадларидан бири – бу муҳтожларга ёрдам беришдир. Зеро, хайрия қилиш орқали инсон маънан бойийди.

Меҳрибон ва ғамхўр қўшнингиз Havas ҳар куни оилавий қадриятлар ва одамлар ўртасидаги ўзаро ҳурматнинг намоён бўлишини ҳаяжон билан кузатади. Оналар ва оталар, ёш болалар ва ўспиринлар – уларнинг ҳар бири ўзларининг бир-бирларига нисбатан бўлган ғамхўрликларини, меҳр ва эътиборларини ифода этишга ҳаракат қиладилар.
Ўзаро қўллаб-қувватлаш муҳимлигини кўрсатадиган ҳаётий вазиятларни кўрганимизда юракда илиқлик ҳиссини туямиз. Масалан, ота аравачани тайёрлагунича онаси боласини қўлида меҳр билан кўтариб турганида. Боғда сайр қилиб юрган ёши катта жуфтликдаги бири турмуш ўртоғига суяна олганида ёки набиралар севимли бувижон ва буважонларини ҳадялар билан йўқлаб келганларида.


Нурли айём Қурбон ҳайитда Havas оиласи барчага фаровонлик, ҳамжиҳатлик ва бугунги кунда жуда муҳим бўлган оилавий қадриятларни асрашларини тилайди.
Йил давомида юракларингизда тинчлик, қувонч, тотувлик ҳукм сурсин, уйингиз эса илиқлик ва бахтга тўлсин.
Havas оиласи
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
18:57 / 19.03.2025
Havas тармоғи истеъмолчи ҳуқуқларини таъминлаш бўйича энг яхши компания номига сазовор бўлди
09:00 / 07.03.2024
Ўзбекистондаги илк дискаунтерлар тармоғи — Havas'га 5 йил тўлди
09:00 / 19.12.2023
Марказий Осиёдаги дўконлар сони бўйича йирик чакана савдо тармоғи бўлмиш Havas уч юзинчи юбилей дўконини очди
13:00 / 06.06.2023