Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олимпиада шиори илк бор ўзгартирилди
Олимпиада шиори тарихда биринчи марта ўзгартирилди. Халқаро Олимпия қўмитаси расмий вакили Марк Адамснинг айтишича, бу спортчилар билан бирга ишловчи одамларнинг меҳнатини алоҳида таъкидлаб ўтиш мақсадида амалга оширилди.
Олимпиада шиорига “биргаликда” сўзи қўшилди. Эндиликда у “Citius, altius, fortius – communis!”, яъни “Тезроқ, баландроқ, кучлироқ – биргаликда!” каби янграйди.
Адамснинг журналистларга маълум қилишича, шиорни ўзгартириш ғояси “одам спортда ҳам, оддий ҳаётда ҳам атрофидаги одамлар, жамоасиз тезроқ, баландроқ ёки кучлироқ бўла олмаслигини” таъкидлаб ўтишдан иборат.
“Олимпиада қадриятлари нафақат шахсий устунлик, балки сени хоҳ мураббий, оила ёки шифокоринг бўлсин, жамоанг қуршаб туришидан иборат. Шиорни янгилаш ғояси шундаки, замонавий дунёда тезроқ юришни истасанг, буни мустақил қилишинг мумкин, бироқ узоқроққа боришни истасанг, буни биргаликда қилишинг керак”, деб айтган ХОҚ вакили.
ХОҚнинг аввалги шиори – “Citius, altius, fortius!” француз руҳонийси Анри Дидон томонидан ўйлаб топилган. Шиор замонавий Олимпия ўйинлари асосчиси Пьер де Кубертен томонидан таклиф этилиб, 1894 йилда ўтган биринчи Олимпия конгрессида қабул қилинган. Ушбу шиор биринчи марта 1924 йилда Парижда ўтган Олимпиадада янграган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
20:33 / 13.01.2025
Париж Олимпиадасининг кўплаб медаллари нуқсонли бўлиб чиқди
14:20 / 21.12.2024
РФ атлетларига нейтрал мақомда ОЎга йўлланма олиш учун рухсат берилди
20:31 / 20.09.2024