Жаҳон | 21:19 / 22.07.2021
4558
1 дақиқада ўқилади

Бельгияда тошқинлардан кўрилган зарар 10 миллиард евродан кўпроққа баҳоланмоқда

Дастлабки баҳолашларга кўра, Бельгияда 14–16 июль кунлари юз берган тошқинлар 10 млрд евродан кўпроқ зарар етказган. Бироқ якуний сумма ҳали маълум қилинмаган.

Фото: EPA

“Валлония ҳукумати (Бельгия регионларидан бири) томонидан тошқиндан кўрилган зарар 10 млрд евродан кўпроққа баҳоланмоқда”, деб маълум қилинган хабарда.

19 июлда Валлония ҳукумати региондаги тиклаш ишларини қўллаб-қувватлаш бўйича 2 млрд евролик режа тузилишини эълон қилган. Ушбу мақсадлар учун регионни пандемиядан кейин тиклашга қаратилган маблағлардан 800 млн евро ажратилади. Шунингдек, маҳаллий ҳукумат Европа иттифоқидан қўшимча ёрдам олишга умид қилмоқда.

Le Soir нашрининг хабар беришича, жабрланувчиларга тўланадиган суғурта пуллари суммаси 350 млн евродан ошмоқда.

Бельгияда тошқинлар вақтида ҳалок бўлганлар сони 32 нафарни ташкил қилмоқда. Яна 18 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда. Шунингдек, 10 мингдан кўпроқ уйга зарар етган, 1,5 мингга яқин уй сув, 10,5 минг уй электр ва газ таъминотисиз қолган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид