Жаҳон | 22:51 / 22.07.2021
5552
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда коронавирусдан ўлим даражаси бўйича энг юқори кўрсаткичлар қайд қилинмоқда

Индонезияда дунёда коронавирусдан ўлим даражаси бўйича энг юқори кўрсаткичлар қайд қилинмоқда. Жорий ҳафтада мамлакатда коронавирусдан кунига 1,4 мингдан кўпроқ киши вафот этган. ЖССТ шу муносабат билан Индонезия ҳукуматини қатъий чоралар киритишга чақирмоқда.

Фото: EPA

Жорий ҳафтада Индонезия пандемия марказларидан бирига айланди. Мамлакатда охирги 5 ҳафта ичида коронавирусга чалиниш ҳолатлари 5 маротаба кўпайган.

Мамлакатнинг 34 провинциясидан 13тасида касалланиш даражаси кескин ошиб кетган. ЖССТ ушбу муаммони ҳал қилиш учун Индонезияни қатъий чоралар кўришга чақирди.

Айни вақтда мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони 3 млндан ошган, вафот этганлар сони 79 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда. Охирги суткада мамлакатда 49 мингдан кўпроқ янги касалланиш ҳолати ва 1449та ўлим қайд қилинган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид