Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ихтисослашган мактабларга қабул имтиҳонлари 29-30 июл кунлари бўлиб ўтади
Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим муассасаларининг 5- ва 7-синфларига қабул имтиҳонлари жорий йилнинг 29-30 июл кунлари ўтказилиши белгиланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест марказининг қўшма қарори имзоланди.
Саралаш танловлари Давлат тест маркази томонидан очиқ катта павильон (хиёбон, майдон)ларда карантин қоидаларига риоя этган ҳолда ўтказилади.
Ҳар бир фан йўналишида жами 30тадан тест саволлари берилади ва 60 дақиқа вақт ажратилади. Шунингдек, тест синовлари бошлангунига қадар қўшимча 20 дақиқа вақт тушунтириш учун ажратилади.
Саралаш танловлари натижаларига кўра ўқувчилар баллар кетма-кетлиги асосида белгиланган квота доирасида қабул қилинади.
ХТВ маълумотига кўра, бу йилги саралаш танловларида 106 мингдан ортиқ талабгорлар иштирок этади ва танлов натижаларига кўра 34 050 нафар иқтидорли ўқувчилар ихтисослашган мактабларга қабул қилинади.
Мавзуга оид
23:11 / 18.04.2025
Тошкент ва Москва мигрантларни танлаб олиш жараёнини Ўзбекистонга кўчириш устида ишламоқда
20:18 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
17:45 / 13.01.2025
“Асосан бепул онлайн курслардан фойдаландим” — Ўзбекистонда илк бор SAT'дан 1600 балл олган бухоролик 18 ёшли йигит
14:24 / 06.11.2024