Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда интернет орқали қимор ўйнашга берилган йигит ўғирликка қўл урди
Самарқанд вилояти Ургут туманида яшовчи йигит интернет орқали ўйналадиган қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинларга берилиб кетиш ортидан ўғирликка қўл урган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Ургут тумани Қоратепа МФЙда яшовчи 18 ёшли йигит интернет орқали қимор ва бошқа таваккалчиликка асосланган ўйинларга берилиш ортидан ўғирликка қўл урган. У июль ойида Самарқанд шаҳрида қаровсиз қолдирилган «Дамас» машинасидан 1700 АҚШ долларини, яна бир машинадан 2,5 миллион сўм миқдордаги пулларни ўғирлаб, уларни интернет орқали қимор ўйинлари ўйнаб, сарфлаб юборган.
Қайд этилишича, Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилган. Шунингдек, унга нисбатан қамоқа олиш эҳтиёт чораси қўлланилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Ютишнинг битта йўли – ўйнамаслик” — тотализатор қурбонлари
Ютқизилган йиллар ва миллиардлар. SUBYEKTIV'да тотализаторчилар ҳикояси
Мавзуга оид
12:31 / 08.04.2025
Ургутда гиёҳванд модда сотган мактаб директори 10 йилга қамалди
10:56 / 02.03.2025
Ургутга темирйўл линияси тортилади
11:18 / 13.01.2025
Сурхондарёда Афғонистонга экспорт қилинган унни сотиб, пулини онлайн қиморга тикиб юборган ҳайдовчи 3 йилга қамалди
19:39 / 19.12.2024