Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Толибон" Туркманистон ва Эрон билан чегарани тўлиқ ўз назоратига олганини маълум қилди
Таъкидланишича, Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарасининг ҳам катта қисми толиблар назорати остида, фақат Ҳайратон Кобул назоратида.

Фото: AP Photo / Tariq Achakzai
"Толибон" ҳаракати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳаракат Туркманистон ва Эрон билан чегарани тўлиқ ўз назоратига олганини маълум қилди.
"Туркманистон ва Эрон билан ҳамда Покистон билан (бир нечта кичик участкалардан ташқари) чегара тўлалигича назоратимизда. Тожикистон билан чегара Бадахшондан Тоҳаргача тўлиқ бизнинг назоратимизга ўтган. Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарасининг ҳам катта қисми толиблар назорати остида, фақат Ҳайратон Кобул назоратида", – деди Мужоҳид.
Ҳозирги вақтда Афғонистондаги вазият америкаликлар томонидан ҳарбий контингентнинг мамлакатдан олиб чиқиб кетилиши фонида кескинлашган. “Толибон” ҳаракати аъзолари бир неча аҳоли пунктларини, шу жумладан, Тожикистон билан чегарадаги ҳудудларни эгаллаб олди.
АҚШ ҳарбийлари 2001 йилдан бери Афғонистонда бўлган, улар мамлакатга кичик Жорж Буш президентлиги вақтида олиб кирилган. Қўшинларнинг олиб чиқиб кетилиши май ойи бошида бошланди, жараённи август ойи охиригача якунлаш режалаштирилган.
Мавзуга оид

21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади

15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин

17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди

17:47 / 12.05.2025