Ўзбекистон | 15:03 / 22.07.2021
1387
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда божхоначилар қадимий танганинг ноқонуний олиб чиқилишига чек қўйишди

Хоразм вилояти божхона бошқармаси томонидан миллий маданиятимиз ва бой тарихимизнинг осори-атиқаларини юртимиздан ноқонуний олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ ҳолатларнинг олди олинмоқда.

Жумладан, «Урганч халқаро аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижга учиб кетаётган фуқаро С.Р. ўзи билан 1724 йилда зарб этилган қадимий ва 1970 йилда зарб этилган тарихий тангаларни олиб кетишга уринган чоғида тўхтатиб қолинди.

Қадимий тангалар ашёвий далил сифатида вақтинча сақловга олинди ва Хивадаги «Ичон қалъа» давлат музей-қўриқхонаси фонди тасарруфига топширилди.

Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ва олиб кирилиши тартиби Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида»ги 131-сонли қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 6 ойи давомида «Урганч халқаро аэропорти» чегара божхона пости ходимлари томонидан 7 та ҳолатда 18 дона қадимий танга ва орденларнинг республикамиз ҳудудидан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилган.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид