Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиота туманида университет очилади
Зангиота туманида жойлашган «Tashkent Pharma Park» инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластерида Фармацевтика техник университети ташкил этилади. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.
Қарорга кўра, олийгоҳда дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техника ишлаб чиқариш, фармацевтика, биотехнология, тиббиёт, косметология, менежмент, бизнес бошқариш ва бошқа тармоқларда халқаро таълим стандартларига мувофиқ малакали кадрлар тайёрлаш кўзда тутилган.
Университет фаолияти, ўқув-услубий бошқаруви, илмий-педагогик ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш замонавий ахборот технологиялари, фан ва технологияларнинг энг янги ютуқларидан фойдаланган ҳолда ходимлар тайёрлашнинг умумэътироф этилган халқаро стандартларига мувофиқ амалга оширилади.
Шунингдек, қарорда таълим бериш пуллик-контракт асосида бўлиб, кундузги, кечки, сиртқи, масофавий таълим шаклида инглиз ва бошқа тилларда олийгоҳ ҳамда ҳамкор университетларда қабул қилинган таълим стандартлари, ўқув режалари, бакалавриат, магистратура, докторантура дастурларига кўра амалга ошириш белгиланган.
Университетга қабул 2022-2023 ўқув йилида бошланади.
Мавзуга оид
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:48 / 02.05.2025
Ўзбекистонда Франция университетини очиш режалаштирилмоқда
15:26 / 29.04.2025
“Янги Ўзбекистон” университети фаолияти такомиллаштирилади
10:29 / 26.04.2025