Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Россияга помидор ва қалампир олиб киришга қўйилган тақиқ юзасидан «Россельхознадзор» билан музокара ўтказилди
«Ўздавкарантин» инспекцияси ахборот хизмати Ўзбекистондан Россия Федерациясига қалампир ва помидор маҳсулотларини олиб кириш учун қўйилган вақтинчалик чекловга оид хабарлар юзасидан расмий муносабат билдирди.
«2021 йилнинг 13 ва 20 июль кунлари Россия Федерацияси Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати (Россельхознадзор) расмий веб-сайтида кетма-кет равишда Ўзбекистон Республикасининг Бухоро ҳамда Тошкент вилоятида етиштирилган помидор ва қалампир маҳсулотларида «Помидор жигарранг бужмайиш вируси» - (Tomato brown fruit virus) ва «Пепино мозаикаси вируси» (Pepino mosaic virus) касаллиги аниқланганлиги боис, уларнинг Россия Федерациясига олиб кирилиши учун вақтинчалик тақиқ қўйилгани тўғрисида хабарлар эълон қилинди.
Мазкур вақтинчалик чеклов ва уни бартараф этиш юзасидан Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ҳамда «Россельхознадзор» ўртасида онлайн музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар натижаларига кўра, Бухоро ҳамда Тошкент вилоятларининг помидор ва қалампир маҳсулотлари етиштирувчилари рўйхати қайта шакллантирилиб, Россия томони билан ҳамкорликда видеоинспекция ўтказилишига келишилди ҳамда унинг натижаси асосида Россия Федерациясига помидор ва қалампир маҳсулотларини экспорт қилиши рухсат этилган иссиқхона ҳамда дала майдонларининг рўйхати тасдиқланиши белгиланди», дейилади муносабатда.
Шу асосда Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан Бухоро ҳамда Тошкент вилоятларидан Россия Федерациясига помидор ва қалампир маҳсулотларини экспорт қилувчи иссиқхоналарда ўрганишлар ҳамда назоратни кучайтириш бўйича чоралар кўрилмоқда.
«Шу ўринда таъкидлаш жоизки, помидор ва қалампир маҳсулотларини Россия Федерацияси ва Евроосиё иқтисодий иттифоқи таркибидаги бошқа давлатларга экспорт қилишда белгиланган фитосанитария талабларига қатъий риоя этиш, жумладан, маҳсулотларни фақатгина Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан фитосанитар ҳолати назоратдан ўтказилган хўжаликлардан юклаш, назоратдан ўтказилмаган ҳудуддан маҳсулот юклаш ҳолатларида эса, бу ҳақда ўсимликлар карантини давлат инспекторларига хабар бериш лозим.
Барча помидор ва қалампир маҳсулотларини етиштирувчилар ҳамда экспорт қилувчилар вирусдан холи маҳсулотларни етиштириш ва экспортга юклаш мақсадида қуйидагиларни ташкил этишлари мақсадга мувофиқ:
- барча иссиқхоналар ва далаларнинг ўзида намуналарни ҳудудий инспекторлар орқали ўрнатилган тартибда марказий карантин лабораторияси орқали полимераз занжир реакцияси (ПЗР) текширувидан ўтказиш;
- экспортёрлар маҳсулотларни экспортга юклашдан олдин унинг вирусдан холи эканлигини аниқлаш мақсадида помидор етиштирилган ҳудудларнинг фитосанитар тозалиги тўғрисида ПЗР текшируви хулосалари олинганлигини иссиқхона ходимидан сўраши;
- помидор ва қалампир етиштирувчилар кўчатларни экишдан олдин, кўчат етиштирувчилар эса уруғларни экишдан олдин ПЗР анализидан ўтказишлари;
- уруғ ва экиш материалларини импорт қилмоқчи бўлган тадбиркорлар йил охиригача импорт қилиниши режалаштирилган ҳудудларнинг манзилини кўрсатган ҳолда хат орқали электрон мурожаат қилишлари лозим.
Шунингдек, вирусдан холи эканлигини тасдиқловчи ПЗР хулосасига эга бўлган иссиқхона ва дала майдонларида етиштирилган маҳсулотлар экспортга юкланишидан бир кун олдин тадбиркор ҳудудий ўсимликлар карантини давлат инспекциясига электрон тарзда мурожаат қилиши керак. Шундан сўнг инспектор маҳсулотнинг экспортга тайёрланиши жараёнида бевосита иштирок этади ҳамда фитосанитария сертификатини жойида расмийлаштириб беради. Бунда фитосанитария сертификатига қўшимча равишда ПЗР хулосаси ҳам илова қилиниши лозим.
Яна шуни қўшимча қилиш мумкинки, Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан айни пайтда помидор ва қалампир маҳсулотларини етиштирувчилар учун алоҳида тавсиялар ишлаб чиқилган.
Тадбиркор, фермер ва деҳқонлар ўсимликлар карантинидаги маҳсулотларни етиштириш, уларни экспорт-импорти билан боғлиқ бўлган масалалар юзасидан «Ўздавкарантин» инспекциясининг (71) 202-10-00 телефон рақамлари орқали қўшимча маълумот олишлари мумкинлиги маълум қиламиз», дейилади муносабатда.
Мавзуга оид
20:50 / 17.12.2024
Ўзбекистоннинг 18 тонна зарарли помидори Россия бозорига киритилмади
22:09 / 03.06.2024
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги «зарарли помидор» юзасидан Қозоғистонга сўров юборди
19:29 / 03.06.2024
Қозоғистон «хавфли вирус» сабабли 4 тонна помидорни Ўзбекистонга қайтарди
21:47 / 30.03.2024