Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 январдан “автомобиль тарихи” деб номланган янги давлат хизмати йўлга қўйилади
Энди содир этилган ЙТҲ, автомобиль билан боғлиқ бошқа маълумотларни Ягона портал ва Давлат хизматлари марказидан олиш мумкин.
2022 йил 1 январга қадар “автомобиль тарихи” маълумотларини аниқлаш давлат хизмати жорий этилади. Бу “Давлат хизматлари кўрсатиш инфратузилмасини такомиллаштириш ва аҳолининг давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармонида кўзда тутилган. Ҳужжат Шавкат Мирзиёев томонидан 24 июль куни имзоланган.
Ушбу хизмат орқали фуқаролар автомобилнинг давлат рўйхатидан ўтказилган санаси, юрган масофаси, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар тузилганлиги, йўл-транспорт ҳодисаси содир этилганлиги ва бошқа маълумотларни шартномавий асосда Давлат хизматлари маркази ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олишлари мумкин.
Ушбу маълумотларни олиш учун автомототранспорт воситаларига берилган давлат рақами кифоя қилади.
Фармон билан Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 2022 йил 1 январга қадар ушбу давлат хизматини йўлга қўйиш вазифаси юклатилган.

Мавзуга оид
19:22 / 20.05.2025
Ҳуқуқий эксперимент тариқасида Апелляция кенгаши ташкил этилади
18:33 / 12.05.2025
Ижтимоий ҳимоя қилинадиган оилалар кўлами кенгайтирилади
12:24 / 24.03.2025
Газ, свет ва сув ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилиш тартиби бекор қилинди
16:16 / 15.02.2025